"Маъмурий бинодан фойдаланиш дирекцияси" унитар корхонаси
"Маъмурий бинодан фойдаланиш дирекцияси" унитар корхонаси
Суванов
Зуфар Абдурасилович
Қабул кунлари: Пайшанба соат 09:00-14:00
Тошкент ш. 100000 Мустақиллик шох кўчаси 68а
(0 371) 268‐27‐13
(0 371) 268‐27‐13
"Маъмурий бинодан фойдаланиш дирекцияси" унитар корхонасининг функционал вазифалари
- маъмурий бинодан белгиланган меъёрларга мувофиқ фойдаланиш хизматини самарали ташкил этиш, жумладан ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидаларига, шаҳарсозлик нормаларига риоя қилиш;
- Муассис тизимидаги корхона ва ташкилотлар билан доимий ишлайдиган селектор, ички ва ташқи алоқа тизимларини узлуксиз ишлашини ташкил этиш ва сифатли ишлашини таъминлаш;
- автомобил йўллари ҳолати тўғрисида маълумотларни йиғиш, узатиш ва доимий мониторингини олиб бориш;
- маъмурий бинодан фойдаланиш ва таъмирлаш билан боғлиқ масалаларни комплекс ҳал этиш;
- тизимда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш;
- Муассис тизимидаги корхона ва ташкилотлар билан сифатли алоқа хизматини ўзаро шартномалар асосида кўрсатиш;
- Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тарихини акс эттирувчи ҳужжатлар ва фото-суратлар рўйхатини олиб бориш, йўл хўжалиги тарихига оид тарихий ҳужжатларни тўплаш, жамлаш;
- Муассис билан келишилган ҳолда Муассис таркибидаги, ҳамда таркибида бўлмаган бошқа корхона ва ташкилотларга маъмурий бинодан ўрнатилган тартибда шартнома асосида ижарага жой бериш;
- ишлаб чиқаришни техникавий ва ашёвий таъминоти, аниқ иш бажарувчини танлаш, иш хақи тўлашни ўрнатилган тартиб ва усулларни қўллаш, ишчи хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш ва ўз-ўзини бошқариш масалаларини мустақил ҳал қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини бажариш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;
- Корхона ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиш, меҳнат жамоаларининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш учун шароитлар яратиш;
- фойда олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.