Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Қўмита раиснинг ўринбосари бош-мухандис: О. Адиловнинг 2017 йилнинг 24 апрель куни Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманидаги маърузаси

9489 27 Апрел, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 119 Kb)

2017 йилнинг 24 апрель куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун "Равон автомобиль йўллари – инсон манфаатларининг муҳим омили" мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. 

Ўзбекистон автомобиль йўллари давлат қўмитасининг

маърузаси

 Ассалому алайкум хурматли анжуманқатнашчилари!

Бугунги кунда Республика автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 184минг км дан кўпроқни ташкил этади. Жумладан:

 Умумфойдаланувда бўлган автомобилйўллар тармоғи - 42695км;

 Минтақавий автомобиль йўллари(ички хўжалик автомобиль йўллари, шахар, шахар типидаги посёлкалар, қишлоқ ватуман марказлари кўчалари)-116560км;

 Идоравий инспекторлик йўлларитармоғи – 24750км ни ташкил этади.

Республикадаги умумий фойдаланишда бўлган автомобил йўллари тармоғи ўзнавбатида Халқаро ахамиятдаги (3981км), давлат ахамиятидаги (14105км) вамахаллий ахамиятдаги автомобил йўллари (24609км) га бўлинадилар.

Жорий йилнинг 14 феврал куни хурматли президентимиз томонидан "Йўлхўжалиги бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" гифармони қабул қилингунга қадар республикадаги мавжуд автомобил йўлларини қуришва таъмирлаш ишларига Республика йўл жамғармаси ҳамда маҳаллий хокимиятлартизимидаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари ва туманободонлаштитриш бошқармалари буюртмачилик вазифасини амалга ошириб келарганлар.Фақатгина умумийфойдаланишдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлашишларига "Ўзавтойўл" ДАК тизимидаги ташкилотлар буюртмачи вазифасини бажарарэди.

Минтақавий автомобил йўлларига ҳар бир туман ободонлаштириш бошқармасибуюртмачи ролини бажариб ўз техник сиёсатини юритар эди бундай буюртмачиларсони республика бўйича 198 тани ташкил этган.

 Бу эса ўз навбатидалойиҳалаштириш, қуриш ва таъмирлаш ишларида номутаносиб бўлган сиёсатниюритилишига ва ўз навбатида йўллар сифати ёмонлашишига хамда унинг нархларинингкескин фарқланишига олиб келган. Шунингдек ушбу корхоналарда йўлсоз мутахасисларетишмовчилиги тизимни бошқарилишида салбий таъсир қилган.

   Мазкур фанмонга қадарРеспубликада 190 дан ортиқ йўл эгалари бўлиб, булар туман ва шаҳар ҳокимлари,"Ўзавтойўл" ДАК ва бошқа мутассади идора ва вазирликлардир.

   Лойиҳа-смета ҳужжатларини 70 данортиқ лойиҳа ташкилотлари бажариб келган бўлиб, буларнинг аксар қисмида йўлсоҳасида тажрибаси деярли бўлмаган.

Пудрат ишларида 300 дан ортиқ йўл соҳасида тажриба, салоҳиятга эгабўлмаган пудратчи ташкилотлар иш юритганлар, бу эса тўғридан тўғри йўл қурилишва таъмирлаш сифатига салбий таъсир кўрсатиб келган.

Автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш жараёнигакомплекс ёндашиш ва уни самарали бошқариш тизимини яратиш хамда лойиҳалаш вақурилиш ишларини сифатини ошириш шунингдек, тўлақонли буюртмачи хизматинияратиш мақсадида хурматли Президентимиз томонидан йўл хўжалик тизимини янадатакомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида фармон қабул қилинди.

   Бу фармонга асосан "Ўзавтойўл"давлат акциядорлик компанияси негизида янги Ўзбекистон Республикаси давлатавтомобиль йўллари қўмитаси ташкил этилди.

   Ушбу фармонга асосан йўл тизимидаягона техник сиёсатни юритувчи орган бу автомобиль йўллари давлат қўмитаси этиббелгиланди. Қўмитанинг қошида ягона буюртмачи тизими яратилиб Республикада таъмирланаётганҳамда қурилаётган йўлларга ягона буюртмачи ташкилот этиб белгиланди.

Умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари ҳамда Минтақавий автомобильйўлларини қуриш, реконструкиция қилиш ва таъмирлаш бўйича лойиҳачи ташкилотлар- "Йўл лойиҳа бюроси" МЧЖ ва "Боштранслойиҳа" АЖ белгиланди.

   Ушбу қўмита эндиликдаРеспубликадаги барча автомобиль йўлларини техник сиёсатини олиб бориб, унингтехник ҳолатига жавоб беради. Бу эса ўз навбатида қурилаётган йўлларимиз сифатива ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга тизимни янги босқичларгачиқилишига ёрдам беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг (2009 йил 22 апрелдаги "2009-2014 йилларда Ўзбекистон миллийавтомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирларитўғрисида" ПҚ-1103 сонли ҳамда 21 декабрь 2012 йилдаги "2011-2015 йиллардаинфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириштўғрисида"ги ПҚ-1446) Қарорларига асосан бугунги кунда Ўзбекистон миллийавтомагистрали қурилиши давом этмоқда. Миллий магистралнинг умумий узунлиги2755 км ни ташкил этади. 2017 йилда магистралнинг 181,7км қисми битказилибфойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

2017 йилда умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ватўла таъмирлаш дастури бўйича 2017 йилда 260 км йўлда қуриш ва қайтақуриш ишлари бажарилса, 332 км йўлда тўла таъмирлаш ишлари олибборилади. Бу иш турлари учун жаъми 1334.0 млрд сўм пул маблағиажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралидаги"2017-2018 йилларда минтақавий йўлларни ривожлантириш дастуритўғрисида"ги ПҚ 2775-сон қарорига асосан ички хўжалик автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ваовуллар кўчаларини тўла ва жорий таъмирлаш Дастури бўйича 2017 йилда 2700 кмминтақавий автомобил йўлларини таъмирлаш ва қуриш режалаштирилган бўлиб, бунингучун 326,01 млрд сўм ажратилган. Бу республикамиздаги 3853 та кўча таъмирланадидегани. 2018 йилда эса 2750 км йуллар таъмирланиши режалаштирилган.

Албатта юқорида айтиб ўтилган объектларни қуриш ва таъмирлашда энг аввалойўл сифатини оширишга асосий эътибор қаратилмоқда. Буларга кўра олдимизгақўйилган асосий режалар қуйидагича:

  • Ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар (асфальтобетон, цементобетон, темир-бетон махсулотлари) ва қурилиш материалларининг сифатини ошириш учун мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини капитал таъмирлаш ва босқичма-босқич янгилаб бориш;
  • Йўл қурилиш ва таъмирлаш ишларида бор техникаларни таъмирлаб, замонавий йўл қурилиш техникаларини харид қилишни жадаллаштириш;
  • Йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлари сифатини назорат қилиш мақсадида "Давархитектназорат" инспекцияси билан бирга, муқобил ва мустақил лабораторияларни жалб этиб, сифат бўйича назоратни кучайтириш.

Шунингдек йўл қурилишдасифат даражасини ошириш мақсадида янги техналогиялар тайёрланиб соҳага тадбиққилинмоқда, жумладан:

  • Автомобиль йўлларининг асослари М-75 ва М-200 маркали босиб зичланадиган бетондан қуриш бўйича тажриба синовдан ўтказилиб, амалиётга тадбиқ этилди. Мазкур йўналишда тегишли меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланди.
  • Автомобиль йўлларининг ажратиш минтақаларида ва баланд кўтармаларда ўрнатиладиган темир-бетон тўсиқлар ўрнига маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан металл баръер тўсиқлар ўрнатилиши йўлга қўйилмоқда.
  • Автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлашда йўл қопламаларини ёриқга чидамлилик ва мустахкамлигини ошириш мақсадида геотўрлар, геомембраналар ва геотекстиллардан фойдаланиш йўлга қўйилди.

2017 йилнинг биринчичорагида ҳам қўмита томонидан бир қанча ишлар бажарилиб, фойдаланишга топширилди.Бугунги кунга қадар:

}  Инвестиция дастури бўйича59,7 млрд. сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилди;

}   Капитал таъмирлаш дастури бўйича 9,4 млрд.сўмлик қурилиш ва таъмирлаш олиб борилди;

}   Жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари бўйича эса195,3 млрд. сўмлик миқдоридаги ишлар бажарилди.

}  710 километрдан ортиқумумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаб ҳолати яхшиланди.

}  1255,6 км минтақавий йўллартаъмирланди.

 

Шунингдекайни кунларда қўмита таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан Тошкет шаҳридаги23 та кўчада тўла таъмирлаш ишларини олиб бормоқдалар.

ЖумладанШукур Бурхонов, Талабалар, Мойқурғон ва Мухбир кўчаларида қурилиш ишлариякунланди. Қолган кўчаларда ишлар давом этмоқда.

 

Эътиборингиз учун рахмат.


Қўмита раиснинг ўринбосари бош-мухандис:О. Адиловнинг маърузаси

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали