Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Мукофотланган йўлсозлар

10429 28 Август, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 118 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 августда имзоланган "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига биноан, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган бир гуруҳ йўлсозлар ҳам давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлишди. Жумладан,

"Фидокорона хизматлари учун" ордени билан:

- Жураев Аъзамжон Хайруллаевич - Бағдод тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси, Фарғона вилояти;

- Курбанов Алим Саиткулович - Сирдарё кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси, Сирдарё вилояти

"Меҳнат шуҳрати" ордени билан:

- Каримов Олим Косимович - Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси, Бухоро вилояти;

"Шуҳрат" медали билан:

- Эргашев Зокиржон Абдулхамитович – "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонасининг 257-йўл бўлими юклагич ҳайдовчиси, Наманган вилояти.

Юксак мукофотларга сазовор бўлган йўлсозларимизни чин дилдан қутлаб, уларга соғлик-саломатлик, эл-юрт манфаати ва фаровонлиги йўлидаги фидоий касбларида муваффақиятлар тилаймиз.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали