Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Наманган шаҳрида йўллар ва коммуникациялар яхшиланади

8937 20 Декабр, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 100 Kb)


Наманган шаҳрининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси бўлажак уч йил давомида янада яхшиланади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 декабрдаги "2017-2019 йиллар даврида Наманган шаҳрининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 404-сонли қарори билан янаги уч йил ичида Наманганнинг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Қарорга кўра, мазкур давр мобайнида шаҳарнинг бешта, яъни "Уйчи", "Ҳамроҳ", "Ғалаба", "Марғилон" ҳамда "Қўқон" кўчаларининг - умумий узунлиги 18 километр бўлган участкалари капитал таъмирланади. Лойиҳа қиймати 35,2 млрд сўмни ташкил этиб, у Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

Мазкур ишлар мамлакатимиз йўлсозлари томонидан амалга оширилиши белгилаб берилган.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали