Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Навоий вилоятидаги Халқаро йўлнинг 10 километри таъмирланди

11155 15 Сентябр, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 449 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида Республикадаги минтақавий ички йўллар билан бир қаторда умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишнинг янгиланган дастури ҳам тасдиқланган эди.

Жумладан, мазкур қарорнинг 5-иловасида 2017-2018 йиллар мобайнида Республикадаги умумий фойдаланувда бўлган 540 км йўллар қурилиши ҳамда реконструкция қилиниши кўзда тутилган бўлиб, улар орасида М-37 "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобиль йўлининг 30 километрдан иборат қисми ҳам бор.


Шу кунларда мазкур магистрал йўлининг 116-126 километрлари оралиғи тўлиқ реконструкция қилинди. Узунлиги 10 км дан иборат мазкур объект таъмири тўлиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси таркибидаги корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилди. Яъни, буюртмачи - "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" ДУК, бош пудратчи ташкилот эса – Навоий вилоят Кармана туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобланади.

Алоҳида қайд этиш керакки, 4 тасмадан иборат ҳамда эни 25,1 метрни ташкил этган йўл оралиғидаги 3 та кўприк ҳам қайта қурилди. Шунингдек, мазкур автомобиль йўлидаги 14 дона автобус бекатлари ҳамда 10 км узунликдаги электр тармоқлари ҳам янгиланди.


Мазкур объектнинг фойдаланишга топширилиши – йўлсозларнинг мустақиллигимизнинг 26 йиллигига тайёрлаган ўзига хос совғаларидан бири ҳисобланади.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали