Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Навоийлик йўлсозларнинг йиллик натижалари

9345 24 Январ, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 589 Kb)


Навоийлик йўлсозлар ҳам ўтган 2017 йилни сарҳисоб қилар эканлар, бу борада эришилган сезиларли натижалар ва рақамларни келтириш мумкин. Ўтган йил давомида мазкур вилоятдаги автомобиль йўлларининг талай қисмида қурилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари амалга оширилди.


Навоий вилояти ҳудудида 8138 км автомобил йўллари мавжуд бўлиб, шундан 302 км – халқаро аҳамиятдаги, 2490 км – давлат аҳамиятидаги, 1125 км – маҳаллий аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳисобланиб, ички йўллар 4221 километрни ташкил этади. Демак, 2017 йил рақамларига мурожаат қиламиз:

Вилоятда халқаро аҳамиятдаги М-37 "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобиль йўлининг 116-126 километрларида - 10 км автомобиль йўли қайта қуриб, фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, 4Р64г автомобил йўлининг 12,7-километридаги темир йўл устидан ўтувчи – йўл ўтказгич қайта қурилди. Хатирчи тумани ҳудудидаги автомобиль йўлларида 4 та кўприкда таъмирлаш ишлари тўлиқ тугатилди.


Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги 7 километрдан ортиқ умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари капитал таъмирланди. 

Ўтган йили Навоий вилоятидаги 117 км дан ортиқ минтақавий ички автомобиль йўллари таъмирланди. Шунингдек, Навоий шаҳридаги "Ғалаба" шоҳ кўчасининг қарийб 3 км қисмини тўла таъмирлаш ҳамда Навоий эркин иқтисодий зонасининг 2 км ички йўлларини қуриш ишлари олиб борилди.


Навоийлик йўлсозларнинг яна бир натижасини айтиб зтиш ўринлики, йил давомида улар томонидан 16 дона замонавий йўл қурилиш техникалари ҳамда замонавий "MIXO" цементобетон қоришмаси ишлаб чиқарувчи завод харид қилинди ва ишга туширилди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали