Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Обод қишлоқ" дастури – амалда

10852 22 Июн, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 263 Kb)


Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча йўлсозлари қатори Самарқанддаги йўлчилар "Обод қишлоқ" Давлат дастури ижроси бўйича сезиларли ишларни амалга оширишмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги Жом қишлоғида ҳам йўл қуриш ва таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Дастур бўйича мазкур қишлоқда 28 км ички йўл ва кўчалар таъмирланиб, унинг 8 км қисми асфальт-бетон қопламали бўлиши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда унинг 3,5 км қисми ниҳоясига етказилди.


Бундан ташқари 4н513и автомобиль йўлини "Бахт" кўчаси билан туташтирувчи янги кўприк очилиб, фойдаланишга топширилди. Узунлиги – 16, эни – 6 метрдан иборат бщлиб, икки томонлама пиёдалар йўлакчасига эга мазкур кўприк қишлоқдаги 23-мактаб ўқувчилари учун ўзига совға бўлиб, авваллари улар мактабга узоқ айланма йўллар орқали боришарди. 17 кун ичида фойдаланишга топширилган кўприкнинг умумий қиймати 406 млн. сўмни ташкил этди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Дастур асосидаги ишлар Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда. Бугунги кунда "Обод қишлоқ" дастури доирасида 583 км ички йўл ва кўчалар таъмирланди ва қайта қурилди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали