Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Осиё тараққиёт банки иштирокидаги А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 673-698 км (25 км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси

1824 7 Март, 2023 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 108 Kb)

КОНСАЛТИНГ ХИЗМАТЛАРИГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРИШ УЧУН СЎРОВНОМА

"Осиё тараққиёт банки иштирокидаги  А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 673-698 км (25 км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси

Автомобиль йўллари қўмитаси Қорақалпоғистон Республикасидаги "Осиё тараққиёт банки иштирокидаги А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 673-698 км (25км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси ва 4Р180 автомобиль йўлининг 0-4 км қисмини реконструкция қилиш компонентининг қурилиш-монтаж ишлари доирасида қурилишда техник назоратни амалга оширувчи консалтинг компанияси танловини ўтказишни эълон қилади.

Консалтинг хизматлари амалдаги стандартлар, нормалар ва амалиётларни кўриб чиқиш, ишчи графикни кўриб чиқиш, қурилиш ишлари контракти бўйича халқаро пудратчи томонидан бажарилган барча ишларни ҳажмида ва сифатида сертификация қилиш, шартнома бўйича маъмурий ишлар, мониторинг ва лойиҳани амалга оширишдан ижобий таъсир баҳоланишини юритишни ва шартномага асосан бошқа хизматларни ўз ичига олади.

Иштирок этувчи компаниялар қуйидаги меъзонлар бўйича баҳоланади: бошқарув тажрибаси, техник тажриба, компаниянинг мамлакат ва минтақа тажрибасини ўз ичига олувчи географик тажриба (Қўшма корхона/консорциум ҳамкори сифатида маҳаллий компанияларнинг иштироки афзал кўрилади).

Янада тўлиқ маълумот ва техник топшириқни олиш учун, ОТБнинг CSRN бўйича сайтига www.csrn.adb.org орқали киришингизни сўраймиз.

Консалтинг компания ОТБ ва унинг Қарз олувчиси қоидаларига мувофиқ танлаб олинади.

Қизиқиш билдириш ОТБнинг CSRN сайти орқали онлайн ариза топшириш йўли билан юборилади.

 

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали