Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокидаги 4Р105 "Дарбанд – Бойсун – Элбаён" автомобиль йўлининг 5-70 км қисмини ва 4Р100 "Манғузор – Жарқўрғон – Бандихон – Олтинсой – Денов" автомобиль йўлининг 128-174 км қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган "Ер масалаларини тартибга солиш, сотиб олиш ва кўчириш ҳисоботи" (LARP).
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сонли,
2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сонли ва 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сонли
қарорларига мувофиқ Сурхондарё вилоятидаги 4Р105 "Дарбанд – Бойсун – Элбаён"
автомобиль йўлининг
5-70 км қисмини ва 4Р100 "Манғузор – Жарқўрғон – Бандихон – Олтинсой – Денов"
автомобиль йўлининг 128-174 км қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси Осиё
тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида амалга оширилмоқда.
ОТБнинг ҳимоя чоралари йўриқномасига биноан мазкур лойиҳа доирасида "Ер масалаларини тартибга солиш, сотиб олиш ва кўчириш ҳисоботи" (LARP) тайёрланди.