Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

ОТБ таклифи бўйича халқаро экспертнинг Ўзбекистонда бўлишига доир

7772 18 Май, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 98 Kb)


Осиё тараққиёт банки томонидан қилинган мурожаатга асосан Ўзбекистондаги автомобиль йўллари ҳолатини ўрганиш мақсадида, шу соҳа бўйича халқаро эксперт ҳисобланган – Филипп Жордон мамлакатимизда бўлди. 

Халқаро эксперт ўз сафари чоғида Республикамиз ҳудудидаги халқаро аҳамиятга эга бўлган – А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлини, шунингдек, М-37 автомобиль йўлининг "Самарқанд-Бухоро", М-39 автомобиль йўлининг "Тошкент–Самарқанд" йўналишини, А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлини кўздан кечирди.

Жараён якунлари бўйича Ф.Жордон қўмита тизимидаги корхоналар мутасаддилари ҳамда лойиҳа ташкилотлари иштирокида ўз тақдимотини ўтказди. Шунингдек, йўлларда термопластик чизиқлар ётқизиш, йўл чегараларини, рефлектор ҳамда устунларни яхшилаш ва бошқа масалаларда ўз тавсияларини берди. 

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Осиё тараққиёт банки – Ўзбекистондаги йўл қурилиши ва реконструкцияси бўйича йирик шериклардан бири ҳисобланади. 

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали