Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Ўзавтойўл" АК Бошқарувининг 2015 йил якунлари бўйича йиғилиши

11074 21 Январ, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 294 Kb)


2016 йилнинг 20 январ куни компания Бошқарувининг 2015 йил якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда компания тизимидаги ҳудудий бўлинмалар, соҳавий корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни Бошқарув раиси А.Абдувалиев олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан 2015 йилнинг 16 январида, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишида белгилаб берилган – Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш дастуридаги устувор йўналишларнинг компаниядаги ижроси муҳокама қилинди. Шунингдек, жорий йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига қаратилган, 2016 йил 15 январда бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида кўтарилган масалалар ҳам диққат марказида бўлди.

Йиғилишда таъкидланганидек, 2015 йил давомида умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларида тизим корхоналари томонидан жами 1387,3 млрд. сўмлик йўл қурилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилган бўлиб, бу ўтган 2014 йилга нисбатан 134,7%ни ташкил этди.

 

Инвеститсия дастурига мувофиқ 2015 йилда 143,4 км узунликдаги автомобил йўлларини қуриш ва реконструктсия қилиниши белгиланган бўлиб, тузилган шартнома ва тасдиқланган режага мувофиқ йил якунлари бўйича 591,1 млрд. сўмлик йўл ишлари бажарилиб, 149,7 км узунликдаги автомобил йўллари реконструктсия қилинди.

Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида ҳамда шаҳар кўчаларида "Ўзавтойўл" компанияси корхона ва ташкилотлари томонидан йўлларни мукаммал таъмирлашда 168,5 млрд. сўмлик ишларамалга оширилиб, 68,0 км узунликдаги умумий фойдаланувдаги автомобил йўллари таъмирланди.

42676 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 2015-йилда 528,2 млрд. сўмлик маблағлар ўзлаштирилди.

Ҳисобот даври мобайнида тизим корхона ва ташкилотларида 293 таянги иш ўринлари яратилди.

Йиғилиш давомида тизимдаги корхоналар томонидан ишлаб чиқаришни модернизатсиялаш, соҳага ахборот – коммуникатсия технологияларини жорий этиш,  ижро интизомига қатъий риоя этиш каби масалаларга танқидий ёндашилиб, муаммоларни ижобий ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди.

Бошқарув йиғилиши якунида кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали