Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Ўзавтойўл" АК бошқарувининг 2016 йил I чорак якунлари бўйича йиғилиши

9966 23 Апрел, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 508 Kb)


2016 йилнинг 22 апрель куни компания бошқарувининг 2016 йил I чорак якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда компания тизимидаги ҳудудий бўлинмалар, соҳавий корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни бошқарув раиси А.Абдувалиев олиб борди.

Йиғилишда, жорий йилнинг 15 январида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2313-сонли қарори билан тасдиқланган йўл дастурлари ижросини сўзсиз бажариш бўйича бошланган ишларни 2016 йилда ҳам давом эттириш устувор вазифа сифатида белгилаб берилгани ва уларнинг компаниядаги ижроси муҳокама қилинди. 

Йиғилишда таъкидланганидек, "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси таркибидаги ташкилот ва корхоналар томонидан 2016 йилнинг январь-март ойлари давомида жами 229,6 млрд.сўмлик (2015 йилнинг шу даврига нисбатан 119,6%) йўл қурилиш, таъмирлаш, сақлаш ва ташқи пудрат ишлари бажарилди. 

Инвестиция дастурига мувофиқ, "Ўзавтойўл" компанияси корхона ва ташкилотлари томонидан 2016 йилнинг I чорагида 34,3 млрд. сўмлик йўл ишлари бажарилди ҳамда 10,0 км узунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди. Ушбу кўрсаткич шартномавий мажбуриятга нисбатан 115,6% ни, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 101,3% ни ташкил қилди. 

Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида "Ўзавтойўл" компанияси корхона ва ташкилотлари томонидан йўлларни мукаммал таъмирлашда 16,6 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилиб, 6,0 км узунликдаги умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари таъмирланди ҳамда шартномавий режа 101,1% га бажарилди.

42676 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 2016 йилнинг I чорагида 161,5 млрд. сўмлик маблағлар тўлиқ ўзлаштирилди. 

I чорак мобайнида тизим корхона ва ташкилотларида 20 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, амалда жами 35 та янги иш ўринлари очилиши таъминланди (прогнозга нисбатан 175%).

Йиғилиш давомида тизимдаги корхоналар томонидан ишлаб чиқаришни модернизациялаш, янги бошланган объектларда лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқишни охирига етказиш, инвестиция объектларининг молиялаштирилиши, пудратчи корхоналарга ёнилғи мойлаш маҳсулотлари етказиб берилиши каби масалаларга танқидий ёндашилиб, мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди.

 

Шу билан бир қаторда, йиғилишда тизим корхоналари томонидан жорий йилнинг II чорагида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб ва устувор масалаларга тўхталиб ўтилди. 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сонли қарори билан белгиланган дастур доирасида ҳамда соҳага оид бошқа қарорлар ижросини таъминлаш бўйича жорий йилнинг II чорагида жами 200,0 млрд. сўмлик йўл ишлари бажарилиши режалаштирилганига алоҳида эътибор қаратилди. Унга кўра апрель-июнь ойлари давомида: 

- Инвестиция дастури бўйича 160,0 млрд. сўм миқдоридаги йўл ишлари амалга оширилиб, 45 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинади; 

- Капитал таъмирлаш ишлари бўйича 40,0 млрд. сўм миқдоридаги таъмирлаш ишлари бажарилиб, 29 км узунликдаги автомобиль йўллари тўла таъмирланади. 

Шунингдек, умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларида 200,0 млрд. сўмдан ортиқ жорий таъмирлаш ва сақлаш ишларини бажариш ҳамда 736 км йўлларнинг техник ҳолатини яхшиланишига эришилади. 

Бошқарув йиғилиши якунида кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали