Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Ўзавтойўл" АК бошқарувининг 2016 йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича йиғилиши

10444 25 Октябр, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 105 Kb)


2016 йилнинг 22 октябрь куни компания бошқарувининг 2016 йил 9 ойлик якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда компания тизимидаги ҳудудий бўлинмалар, соҳавий корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни бошқарув раиси А.Абдувалиев олиб борди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов томонидан 2016 йилнинг 15 январида, Вазирлар Маҳкамасининг йил якунларига бағишлаб ўтказилган мажлисида белгилаб берилган – Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш дастуридаги устувор йўналишларнинг компаниядаги ижроси, шунингдек, жорий йилнинг 2016 йил 12 октябрда бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, мамлакатимиз Бош вазири Ш.Мирзиёев раислигида ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида кўтарилган масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, 2016 йилнинг 9 ойи давомида умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларида тизим корхоналари томонидан жами 1028,3 млрд. сўмлик йўл қурилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилди.

Инвестиция дастурига мувофиқ 2016 йилда 176,3 км узунликдаги умумий фойдаланувда бўлган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари белгиланган. Тузилган шартнома ва тасдиқланган режага мувофиқ 9 ойлик якунлари бўйича 342,6 млрд. сўмлик йўл ишлари бажарилиб, 138,9 км узунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди. 

Ҳисобот даврида халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳамда шаҳар кўчаларида "Ўзавтойўл" компанияси тизимидаги корхона ва ташкилотлари томонидан йўлларни мукаммал таъмирлашда 70,3 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилиб, 58,1 км узунликдаги умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари тўла таъмирланди.

42654 км узунликдаги, шу жумладан, Ўзбек Миллий автомагистрали таркибига кирувчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 2016 йилнинг 9 ойида 494 млрд.сўмлик маблағлар ўзлаштирилди. 

Ўтган давр мобайнида тизим корхона ва ташкилотларида 210 та янги иш ўринлари яратилди.

Таъкидланганидек, айни кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасидан "Ўзавтойўл" компаниясига жами 30 та мурожаат келиб тушган. Йиғилишда ҳар бир раҳбардан белгиланган муддатдан кечиктирмасдан, ўз вақтида мурожаат муаллифи иштирокида кўтарилган масалани имконият  даражасида ижобий ҳал этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, мурожаатда кўтарилган масалани жойида ҳал этмасдан, такрор мурожаат қилинишига йўл қўймаслик чораларини кўриш талаб этилиши, ушбу масалага шахсан биринчи раҳбарлар жавоб бериши алоҳида таъкидланди. 

Бошқарув йиғилиши якунида кун тартибдаги кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали