"Ўзавтоўл" ДАК бошқаруви раиси ўринбосари Ш.Б.Назаровнинг 2013-йил иш якунларига бағишланган компания йиғилишидаги ма'рузаси
Ассалому алайкум, ҳурматли
йиғилиш иштирокчилари!
Ҳисобот даври, яъни
ўтган 2013-йил давомида "Ўзавтойўл" давлат-актсиядорлик компанияси корхона ва ташкилотлари
томонидан 42654 км. узунликдаги умумфойдаланув автомобил йўллари ва ундаги барча
муҳандислик иншоотлари Ўзбекистон Республикасининг "Автомобил йўллари тўғрисида"ги
Қонунига мувофиқ техник соз ҳолатда асралди, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва узлуксизлиги
таъминланди.
"Ўзавтойўл" давлат-актсиядорлик
компанияси таркибидаги ташкилот ва корхоналар томонидан 2013-йилда 1196,4 млрд.
сўмлик (2012-йилга нисбатан 195,0 %) йўл қурилиш, таъмирлаш, сақлаш ва ташқи пудрат
ишлари бажарилди.
Ҳисобот даврида
405,5 км. узунликдаги умумий фойдаланувдаги автомобил йўллари реконструктсия қилинди
ва тўлиқ таъмирланди (274 км. узунликдаги автомобил йўллари реконструктсия қилинди
ҳамда 131,5 км. узунликдаги автомобил йўллари тўла таъмирланди).
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2012-йил 21-ноябрдаги ПҚ-1855-сон Қарори асосида "Ўзавтойўл" компанияси
корхона ва ташкилотлари томонидан 2013-йилда жами 575,5 млрд. сўмлик йўл ишлари
бажарилди ҳамда ушбу кўрсаткич 2013-йил учун ажратилган маблаққа (565,4 млрд. сўм)
нисбатан 101,8 % ни, 2012 йилга нисбатан эса 210,3 % ни ташкил қилди (34 та объектда
274 км. узунликдаги автомобил йўллари реконструктсия қилинди).
Жумладан, А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау"
автомобил йўлининг 698 — 753-км.ларидан 12 км. қисми, А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау"
автомобил йўлининг 846 — 866-км.лари, А-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг 196
— 208-км.лари ва бошқа йўллар реконструктсия қилинди.
Халқаро, давлат ва
маҳаллий аҳамиятидаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида "Ўзавтойўл" компанияси
корхона ва ташкилотлари томонидан жами 150,0 млрд. сўмлик йўл таъмирлаш ишлари бажарилиб,
белгиланган 175,0 млрд. сўмлик прогноз режа 85,7 % га бажарилди ва 131,5 км. узунликдаги
(шундан 89 км. халқаро ва давлат аҳамиятидаги, 42,5 км. маҳаллий аҳамиятдаги) автомобил
йўллари таъмирланди.
Жумладан, 4Р156 "Урганч-Хонқа-Ҳазорасп-Туркманистон Республикаси"
автомобил йўлининг 30 — 4-км.ларининг 7 км. қисми, 4Р112 "Фарғона ҳалқа йўли"
автомобил йўлининг 147 — 151-км.лари, 4Р175 "Нукус-Оқманғит-Кегейли-Чимбой-Қозоқдарё"
автомобил йўлининг 115,5 — 120,5-км.лари, 4Р112 "Фарғона ҳалқа йўли" автомобил
йўлининг 147 — 151-км.лари ва бошқа йўллар тўла таъмирланди.
42654 км. узунликдаги
умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш бўйича
2013-йил мобайнида 373,9 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилди.
Жумладан, жорий таъмирлаш
ишларида — 221,8 млрд. сўмлик, сақлаш ишларида 135,1 млрд. сўмлик, кўкаламзорлаштириш
ишларида — 5,1 млрд. сўмлик ва қишки қаров ишларида — 11,8 млрд. сўмлик ишлар бажарилди.
Ташқи пудрат ишларида
(умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларидан ташқари) 125,2 млрд. сўмлик ишлар бажарилди.
Жумладан, намунавий
уй-жой массивларида 89,8 км. 17,5 млрд. сўмлик, ички хўжалик йўлларида 320 км.
28,993 млрд. сўмлик, шаҳар кўчаларида 42,7 км. 63,4 млрд. сўмлик, бошқа пудрад ишларида
15,3 млрд. сўмлик ишлар бажарилди.
Компания тизимидаги
саноат ишлаб чиқариш ва ёрдамчи ишлаб-чиқариш хўжалик корхоналари томонидан
2013-йилда қиёсий нархларда 112,7 млрд. сўмлик, 2012-йилга нисбатан қиёсий нархларда
103,2 % га ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Ҳисобот даврида 1433,8 минг тонна асфалтбетон маҳсулоти, 72,9 минг м3 темир-бетон маҳсулотлари ва бошқа саноат маҳсулотлари
ишлаб чиқарилди.
Ҳисобот даврида компания корхона ва ташкилотлари томонидан жами 573 та янги
иш ўринлари (прогнозга нисбатан 337,1 %) очилиши таъминланди.
2013-йилда ўтказилган Халқаро саноат ярмаркаси ва кооператсион биржасида "Ўзавтойўл"
компанияси корхона ва ташкилотлари томонидан жами 31,7 млрд. сўмлик шартномалар
тузилган.
2013-йил учун кўзда тутилган графикка мувофиқ, 2013-йилда компания таркибидаги
корхона ва ташкилотлар томонидан жами 37,2 млрд. сўмлик (прогнозга нисбатан
117,2 %) маҳсулотлар олинди.
Бу каби ишлар компания томонидан 2014-йилда ҳам давом эттирилади. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013-йил 18-ноябрдаги ПҚ-2069-сон Қарорига
(Инвеститсия дастури) мувофиқ 2014-йилда 534 км. узунликдаги умумий фойдаланишдаги
автомобил йўлларини қуриш ва реконструктсия қилиш ишлари кўзда тутилган.
"Ўзавтойўл" компанияси корхоналари ва ташкилотлари томонидан 2014-йилда
238,5 км. узунликдаги автомобил йўлларини қуриш ва реконструктсия қилиш ишлари учун
умумий суммаси 440,0 млрд.сўм
(И чоракда — 42,1 млрд. сўм) миқдорида маблағлар ажратилиши белгиланган.
Шунга кўра, тизим корхоналари томонидан жорий йилда 40 та объектда йўл ишларини
амалга оширилиши белгиланган бўлиб, пудратчи корхоналар ва Республика йўл жамғармаси
ўртасида 12 та объект бўйича 226,0 млрд. сўмлик шартномалар имзоланди, ҳамда
91,0 млрд. сўм миқдоридаги аванс маблағлари ажратилди. Белгиланган иш ҳажмларини
бажариш учун ҳар бир объект бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқ ҳисоб-китоблар
қилинди ва бунда битум маҳсулотлари, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, инерт материаллар
ва бошқа материалларга бўлган талаб ҳисобланиб, қаердан қанча миқдорда олиниши бўйича
графиклар ишлаб чиқилди ҳамда йўлнинг асосини яратиш ишлари бошланди.
Жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари учун жами 400,0 млрд. сўм (И чоракда —
140,0 млрд. сўм) миқдорида лимит ажратилди. Шундан, сақлаш ишлари учун 148,0 млрд.
сўм (И чоракда — 68,0 млрд.сўм), жорий таъмирлаш ишлари учун 252,0 млрд. сўм (И
чоракда — 72,0 млрд.сўм) миқдоридаги маблағлар харажат қилиниши белгилаб олинди.
Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини капитал таъмирлаш ишлари учун
271,0 млрд. сўм ажратилди.
Тизимда мавжуд машина-механизмлар паркини босқичма-босқич янгилаш бўйича замонавий
техникалар харид қилиш учун 85,9 млрд. сўм миқдорида маблағлар ажратилди.
Шу билан бирга, жорий йилда жами 116,6 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқарилиши белгиланган бўлиб, И чорак давомида тизим корхоналари томонидан жами
11,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
2014-йилда янги иш ўринларини яратиш дастурига мувофиқ
тизим корхоналарида 180 та янги иш ўринлари очилиши белгиланган бўлиб, шундан И
чоракда 21 та янги иш ўринлари очилади.
E'тиборингиз учун раҳмат!