"Ўзавтойўл" ДАК бошқарувининг 2015 йил 1-чорак якунлари бўйича йиғилиши
2015 йилнинг 2 май куни "Ўзавтойўл" ДАК мажлислар залида компания бошқарувининг 2015 йил 1-чорак якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда компания таркибидаги ҳудудий бўлинмалар, компанияга бўйсунувчи соҳавий корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни компания бошқарув раиси А.Абдувалиев бошқарди.
Йиғилиш аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан - 2015 йилнинг 16 январида, Вазирлар Маҳкамасининг йил якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишида белгилаб берилган – Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш дастуридаги устувор йўналишларнинг ижроси масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, жорий йилнинг 1-чорагида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига қаратилган, 2015 йил 24 апрелда бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида кўтарилган масалалар ҳам диққат марказида бўлди.
Йиғилишда таъкидланганидек, 2015 йилнинг И чораги давомида умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларида жами 234,1 млрд. сўмлик йўл қурилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилган бўлиб, бу ўтган 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 132% ни ташкил этади.
Инвеститсия дастурига мувофиқ 2015 йилда 141,6 км узунликдаги умумий фойдаланишда бўлган автомобил йўлларини қуриш ва реконструктсия қилиш ишлари белгиланган. Тузилган шартнома ва тасдиқланган режага мувофиқ И чорак якунлари бўйича 5 км узунликдаги автомобил йўлларини реконструктсия қилиш ишлари белгиланган бўлиб, амалда 10 км узунликдаги автомобил йўллари реконструктсия қилинди.
Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида ҳамда шаҳар кўчаларида "Ўзавтойўл" компанияси корхона ва ташкилотлари томонидан йўлларни мукаммал таъмирлашда 18,7 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилди. 4,4 км узунликдаги умумий фойдаланувдаги автомобил йўллари таъмирланди.
42654 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 2015 йилнинг И чорагида 153,7 млрд.сўмлик маблағ ўзлаштирилди.
Йиғилиш давомида янги иш ўринлари яратиш, ижро интизомига риоя қилиш ва бу борадаги ҳукумат топшириқларини ўз вақтида бажариш каби долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Бошқарув йиғилиши якунида кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати