"Ўзавтойўл" ДАК бошқарувининг 2015 йил 1-ярим йиллик якунлари бўйича йиғилиши
2015 йилнинг 22 июл куни "Ўзавтойўл" ДАК мажлислар залида компания бошқарувининг 2015 йил 1-ярим йиллик якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда компания тизимидаги ҳудудий бўлинмалар, соҳавий корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни компания бошқарув раиси А.Абдувалиев олиб борди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан 2015 йилнинг 16 январида, Вазирлар Маҳкамасининг йил якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишида белгилаб берилган – Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш дастуридаги устувор йўналишларнинг компаниядаги ижроси кўриб чиқилди. Шунингдек, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига қаратилган, 2015 йил 16 июлда бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида кўтарилган масалалар ҳам диққат марказида бўлди.
Йиғилишда таъкидланганидек, 2015 йилнинг И ярим йиллиги давомида умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларида тизим корхоналари томонидан жами 672,2 млрд. сўмлик йўл қурилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилган бўлиб, бу ўтган 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 121,7% ни ташкил этади.
Инвеститсия дастурига мувофиқ 2015 йилда 141,6 км узунликдаги умумий фойдаланувда бўлган автомобил йўлларини қуриш ва реконструктсия қилиш ишлари белгиланган. Тузилган шартнома ва тасдиқланган режага мувофиқ И ярим йиллик якунлари бўйича 218,3 млрд. сўмлик йўл ишлари бажарилиб, 45,5 км узунликдаги автомобил йўллари реконструктсия қилинди.
Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида ҳамда шаҳар кўчаларида "Ўзавтойўл" компанияси корхона ва ташкилотлари томонидан йўлларни мукаммал таъмирлашда 81,4 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилиб, 24,3 км узунликдаги умумий фойдаланувдаги автомобил йўллари таъмирланди.
42654 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 2015 йилнинг И ярим йиллигида 337,7 млрд. сўмлик маблағлар ўзлаштирилди.
Ҳисобот даври мобайнида тизим корхона ва ташкилотларида 180 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Йиғилиш давомида соҳадаги йўл қурилиши ва унинг таъмиридаги сифатга эътибор қаратиш, тизимдаги корхоналар томонидан ишлаб чиқаришни модернизатсиялаш каби масалаларга танқидий ёндашилиб, муаммоларни ижобий ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди.
Бошқарув йиғилиши якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати