Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Ўзавтойўл" ДАК бошқарувининг 2015 йил 9 ойлик якунлари бўйича йиғилиши

10821 22 Октябр, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 355 Kb)


2015 йилнинг 22 октябрь куни компания бошқарувининг 2015 йил 9 ойлик якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда компания тизимидаги ҳудудий бўлинмалар, соҳавий корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни бошқарув раиси А.Абдувалиев олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан 2015 йилнинг 16 январида, Вазирлар Маҳкамасининг йил якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишида белгилаб берилган – Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш дастуридаги устувор йўналишларнинг компаниядаги ижроси муҳокама қилинди. Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига қаратилган, 2015 йил 19 октябрда бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида кўтарилган масалалар ҳам диққат марказида бўлди.

Йиғилишда таъкидланганидек, 2015 йилнинг 9 ойи давомида умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларида тизим корхоналари томонидан жами 1038,8 млрд. сўмлик йўл қурилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилган бўлиб, бу ўтган 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 132,4% ни ташкил этади.

Инвестиция дастурига мувофиқ 2015 йилда 141,6 км узунликдаги умумий фойдаланувда бўлган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари белгиланган. Тузилган шартнома ва тасдиқланган режага мувофиқ I ярим йиллик якунлари бўйича 375,6 млрд. сўмлик йўл ишлари бажарилиб, 93,7 км узунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди.

Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳамда шаҳар кўчаларида "Ўзавтойўл" компанияси корхона ва ташкилотлари томонидан йўлларни мукаммал таъмирлашда 135,6 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилиб, 63,3 км узунликдаги умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари таъмирланди.

42654 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 2015 йилнинг 9 ойида 431,7 млрд. сўмлик маблағлар ўзлаштирилди.

Ҳисобот даври мобайнида тизим корхона ва ташкилотларида 205 та янги иш ўринлари яратилди.

Йиғилиш давомида тизимдаги корхоналар томонидан ишлаб чиқаришни модернизациялаш, соҳага ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ижро интизомига қатъий риоя этиш каби масалаларга танқидий ёндашилиб, муаммоларни ижобий ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди.

Бошқарув йиғилиши якунида кун тартибдаги кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

"Ўзавтойўл" ДАК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали