Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Ўзавтойўл ДАКнинг ходимлари Бельгия ва Нидерландия давлатларида йўл объектларида тажриба алмашиш бўйича хизмат сафарида бўлдилар.

12515 30 Декабр, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 2766 Kb)


Жорий йилнинг 6-12 декабр кунлари автомобил йўлларини қуриш, таъмирлаш ва лойиҳалашда ривожланган Европа давлатлари билан тажриба алмашиш ҳамда Бельгия ва Нидерландия давлатларининг йўл объектлари билан танишиш мақсадида "Ўзавтойўл" ДАК тизимидаги корхона ва ташкилотлар вакилларидан иборат делегация хизмат сафарида бўлди.



Хизмат сафарининг биринчи кунида белгиланган дастур асосида, "Европа иттифоқи йўллар федерацияси" офисига ташриф буюрилди ва федерация раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида "Европа иттифоқи йўллар федерацияси" директори К.Никодемнинг федерация тарихи, тузилиши, вазифалари ва ҳозирги кундаги олиб бораётган ишлари тўғрисидаги маърузси тингланди.

Бельгиядаги автомобиль йўллари қурилишини ўрганиш бўйича марказ бош директори К. Ван Рутеннинг автомобиль йўллари қурилишини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги маърузаси тингланди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси делегацияси ва Европа иттифоқи йўллари федерацияси раҳбарлари ва ходимлари билан ўзаро фикр алмашилди. Учрашув юқори кайфиятда ўтиб, томонларда яхши таасурот қолдирди.

Белгиланган дастур доирасида Нидерландия давлати ҳудудида фаолият юритувчи SGN INTRON В.V. компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Нидерландия давлати ҳудудида фаолият юритувчи SGN INTRON В.V. компанияси асосан йўл қурилишига хизмат кўрсатувчи компания бўлиб, қурилаётган йўллар сифати, узоқ муддатга чидамлилигини ошириш ва йўллардаги шовқин миқдорини камайтириш борасида фаолият юритади.


SGN INTRON В.V. компанияси директори Р.Лепперснинг компания фаолияти ҳамда амалга ошираётган ишлари тўғрисидаги маърузаси тингланди ва компания лабораториясида олиб борилаётган ишлар қўлланилаётган янги нано технологиялар ва технологик жараёнлар билан танишилди.

Бундан ташқари дастур доирасида Нидерландия Атроф мухит ва инфратузилмалар вазирлигининг автомобиль йўлларини қуриш бўлимига ташриф буюрилди. "RIJRWATERSTAAT" агентлигининг бош маслахатчиси Б.Аад Ван Ден билан учрашув бўлиб ўтди.


Нидерландиянинг йўл инфратузилмалари билан бевосита танишилди ва автомобиль йўлларида сиртқи ишлов бериш бўйича олиб борилаётган ишлар жараёни кўздан кечирилди. Танишув жараёнида йўлга сиртқи ишлов бериш жараёнида ишлатилаётган техника воситалари ва бошқа технологик жараёнлар билан яқиндан танишиб, тажриба алмашилди.

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали