Ўзбек миллий автомагистрали қурилиши масалаларига бағишланган матбуот анжумани
2016 йилнинг 15 март куни Миллий матбуот марказида "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун "Ўзбек Миллий автомагистралини қуриш борасида амалга оширилган ишлар, белгиланган вазифалар, йўл ва кўприк қурилиши борасида эришилган натижалар, тажриба, янгилик ва муаммолар" мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида етмишга яқинЎзбекистон ОАВ ходимлари, шунингдек компаниянинг барча бошқармалари раҳбарлари иштирок этишди.
Маълумот учун: Бугунги кунда республика автомобиль йўллари тармоғининг умумий узунлиги 184 000 км ни ташкилэтиб, шунда нумумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 42 676 км дан иборат.
Жумладан, Ўзбек миллий автомагистралининг умумий узунлиги 2755 км. ни ташкил қилади.
Республикамизда умумий равишда юква йўловчи ташишнинг
90 фоизга яқин ҳажмини автотранспорт улуши ташкил қилади. Бу мамлакатимизда йўл-транспорт инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш масаласи нечоғликдолзарблигидан далолат беради. Автомобиль йўлларини таъмирлаш, янгиларини қуришва уларни жаҳон андозаларига мослаштириш бўйича компания олдига қўйилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш учун мамлакат миқёсида қабул қилинаётган Инвестицион дастурларнинг аҳамияти улкан бўлмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартда қабул қилинган "2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2313-сонли қарори мамлакатимиздаги йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш учун дастуриламалдир.
Мазкур Қарор билан 2015-2019 йилларда "Ўзбек миллий автомагистрали" таркибига кирувчи республикадаги автомобиль йўллари қисмлари ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш, шунингдек, йўл ташкилотларининг ишлаб чиқариш базаларини техник ривожлантириш чора-тадбирларининг манзилли рўйхати тасдиқланган. Унга кўра, 2015-2019 йиллар давомида умумий ҳисобда – 2699,8 км узунликдаги йўлларда қуриш ва реконструкция қилиш ишлари кўзда тутилган.
Шунингдек, қарорда 4 минг км данзиёд хўжаликлар аро қишлоқ йўллари, қарийб 2 минг км шаҳар кўчалари, қишлоқ ватуман марказлари йўллари таъмирланиши белгиланган.
Бундан ташқари, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш мақсадлари учунжами 993 дона йўл-қурилиш техникалари ва ускуналарини харид қилиш ҳам белгилаб берилган.
Қайд этиш жоизки, дастур доирасида 2015 йилда 376,3 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари белгиланган бўлса, амалда жами 382,4 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари реконструкция қилиниб, жами 1268,5 млрд. сўм миқдоридаги инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.
Шундан, "Ўзавтойўл" компанияси корхона ва ташкилотлари томонидан ўтган йилда 143,6 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари белгиланган бўлиб, амалда 149,7 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди, ҳамда дастур доирасида жами 544,1 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар тўлиқ ўзлаштирилди.
Бажарилган йўл ишларини йирик объектлар мисолида кўрадиган бўлсак, асосий транспорт коридорларидан бири ҳисобланган, халқаро аҳамиятдаги А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлида 118,0 км, М-37 "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобиль йўлида 37,5 км, А-373 "М-39 а/й-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлида 15 км, М-39 "Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз" автомобиль йўлида 57,0 км, Қарши шаҳрининг янги айланма йўлида 12,0 км, 4Р87 "Ғузор-Чим-Кўкдала" автомобиль йўлида 35,0 км узунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди.
2015 йилда Ўзбек миллий автомагистрали таркибига кирувчи 1000 п/м дан зиёд йўл ўтказгич ва кўприклар қурилди ҳамда реконструкция қилинди.
Умуман, "Ўзавтойўл" компанияси таркибидаги ташкилот ва корхоналар томонидан 2015 йил давомида жами 1,4 трлн. сўмлик ёки 2014 йилга нисбатан 136,0 % га кўп йўл қурилиш, таъмирлаш васақлаш ишлари бажарилди.
2016 йил Инвестиция дастурига кўра 512,9 км автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, ушбу мақсадларга 1379,9 млрд.сўм маблағ ажратилиши белгиланган. Шу жумладан, "Ўзавтойул" АК тизимидаги корхоналар томонидан 176,3 км автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция ишлари амалга оширилади.
Ҳозирда, Қарши шаҳар янги айланмайўли, А-380 (43 км) автомобиль йўли ва "Қарши-Тошгузор-Қумқўрғон" темир йўли кесишмасида йўл ўтгазгич қурилмоқда.
2016 йилда Ўзбек миллий автомагистрали ҳамда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 6 та йул ўтказгич ва 10 та янги кўприклар курилиши режалаштирилган
Шунингдек, янги Тошкент айланма йўлининг участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш, жумладан 4Р12 автомобиль йўлининг 17 км дан 4Р1 автомобиль йўлининг 39 км гача бўлган 6 км узунликдаги Чирчиқ дарёси устига кўприк қуриш билан янги йўналишдаги автомобиль йўлини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда автомобиль йўлларининг қоплама ва асослари М-200 маркали босиб зичланадиган бетондан қуриш бўйича тажриба-синовданўтказилиб, амалиётга тадбиқ этилди. Мазкур йўналишда тегишли меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланди.
Ушбу технологияни қўллаш натижасида 1 км узунликдаги I - тоифадаги автомобиль йўлини қурилишига сарфланадиган 288,6 тн миқдоридаги йўлбоп битум маҳсулоти тежалади. Жорий йилда 28,0 минг тн битум маҳсулоти иқтисод қилиниб, 39,2 млрд. сўм миқдоридаги маблағ тежалиши кутилмоқда.
Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти тадқиқотчилари томонидан қиш мавсумида кимёвий реагентдан фойдаланиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилиб, Қамчиқ довонида синовдан ўтказилди. Синов натижаларига кўра, ушбу реагентнинг экологик тоза ва самарадор восита эканлиги аниқланди. Хусусан, музни эритиш жараёнида туз ўзидан совуқлик, реагент эса аксинча иссиқлик чиқаради. Натижада муз ва қорнинг эриши одатдагидан тезлашиши кузатилди. Бу тажрибани амалиётга тадбиқ этиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди.
Йўл созлик соҳасида кадрларнинг малакасини ошириш, уларнинг жаҳон тажрибасини ўрганишига ҳам алоҳида эътибор берилади. Жумладан, 2015 йилда автомобил йўлларини қуриш, таъмирлаш ва лойиҳалашда ривожланган давлатлар билан тажриба алмашиш ҳамда йўл объектлари билан танишиш мақсадида "Ўзавтойўл" акциядорлик компаниясида тизимидаги корхона ва ташкилотлар вакилларидан иборат делегация Хитой Халқ Республикасида, Бельгия ва Нидерландияда бўлиб, тажриба алмашишди.
Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга ҳам атрофлича жавоб олишди.
"Ўзавтойўл" АК Матбуот хизмати