Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Ўзбекистон делегацияси Иқлим ўзгариши бўйича конференция ишида иштирок этмоқда

8491 1 Декабр, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 98 Kb)


Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2015 йилнинг 30 ноябрида Париж шаҳрида иш бошлаган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясининг (ИЎДК) 21-конференциясида иштирок этмоқда. Тадбир Франция ҳукумати ва ИЎДК Котибияти томонидан ўтказилмоқда ва унинг ишида БМТга аъзо мамлакатларнинг расмий делегациялари, халқаро бирлашмалар, давлат ва ноҳукумат ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон 1993 йилдан буён 1992 йил Рио-де-Жанейрода қабул қилинган ИЎДК иштирокчиси ҳисобланади ва доиравий конвенциянинг Киото протоколига 1999 йилда қўшилган.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали