Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди

7373 27 Апрел, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 260 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотелни қабул қилди. 

Суҳбат чоғида икки томонлама ўзаро манфаатли ва серқирра ҳамкорлик, жумладан, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. 


Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Афғонистонда юзага келаётган вазият ва ушбу мамлакатда тинчликка эришиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Жозеф Вотел Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қабул учун самимий миннатдорлик билдирди, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон – Америка муносабатларини изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлашни давом эттиришга тайёр эканини қайд этди. 

ЎзА

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали