Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Ўзбекистон Президенти Татаристон раҳбарини қабул қилди

7424 26 Сентябр, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 250 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихоновни қабул қилди. 

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, олий даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувлар ҳамда жорий йил апрель ойидаги Россияга давлат ташрифи доирасида имзоланган икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга мувофиқ Татаристон ва Россия Федерациясининг бошқа субъектлари билан алоқалар фаоллашиб бораётганини алоҳида таъкидлади. 

Мавжуд улкан саноат салоҳияти, анъанавий яқин ҳамкорлик ва кўп асрлик маданий-тарихий алоқалар кўп қиррали ўзаро шерикликни тубдан кенгайтириш учун ишончли пойдевор яратаётгани қайд этилди. 

Учрашувда амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва уни аниқ мазмун билан бойитишга доир масалалар батафсил кўриб чиқилди. 


Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, нефть-газ, нефть-кимё, кимё, автомобилсозлик, машинасозлик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги тармоқлари, ахборот технологиялари соҳаси ва бошқа йўналишларда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. 

Таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданий-гуманитар алмашув ва сайёҳлик соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш ва қўшма дастурларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди. 

Татаристон Президенти Рустам Миннихонов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси билан кенг кўламли ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлади.

president.uz

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали