Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот

13128 9 Март, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 102 Kb)


2016 йил 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. 

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисини шу йилнинг 31 март куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди. 

Сенатнинг ялпи мажлисида мамлакат ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилишга ҳамда либераллаштиришга қаратилган бир қатор қонунлар, шу жумладан, "Парламент назорати тўғрисида"ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги (янги таҳрири), айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар, мамлакатнинг айрим идоралари ва муассасалари ҳисоботлари, шунингдек, Сенатнинг прокуратура органлари фаолиятини назорат қилувчи комиссияси таркиби тўғрисидаги масала кўриб чиқилади. 

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. 

Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
Ахборот хизмати 

Ҳавола: http://uza.uz/oz/society/zbekiston-respublikasi-oliy-mazhlisi-s--enati-kengashining-mazh-09-03-2016

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали