Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2024
йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сонли
қарорига асосан 2022 йил инвестиция дастури доирасида жами 86 та умумий
фойдаланишдаги автомобиль йўлларида (шундан,
76 та йилдан-йилга ўтувчи ва 10 та янгидан бошланадиган объектлар) қурилиш-монтаж ишлари амалга
оширилиши ҳамда 126,5 км автомобиль йўли фойдаланишга топширилиши белгиланган.
Маълумот учун: 2022 йилда объектларда 1 трлн 682,2
млрд сўмлик (режага нисбатан – 113,1 фоиз) ишлар бажарилди ва 130,1 км (режага
нисбатан – 102,8 фоиз) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари реконструкция
қилинди.