Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш кунини 2015 йил 7 декабрь душанба
кунига кўчириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини нишонлаш муносабати
билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан
оқилона фойдаланиш мақсадида:
2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш куни 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчирилсин;
2015 йил 5 декабрь шанба куни иш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри, 2015 йил 20 ноябрь.