Ўзбекистон ва Тожикистон сув энергетикаси масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистонга Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири ўринбосари ташриф буюрди.
16 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Султон Раҳимзодани қабул қилди, хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Мулоқот давомида Марказий Осиё минтақасида сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари юзасидан фикр алмашилди. Бошқа тафсилотлар хабар қилинмади.
Худди шу куни ТИВда Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Маҳмадшариф Ҳақдод ҳам қабул қилинди.