Ўзбекистонда 2017 йил I ярим йиллигида 2757,8 км минтақавий йўл ва шаҳар кўчалари таъмирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2775-сонли қарори билан қабул қилинган Дастур асосида жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида мамлакат йўлсозлари томонидан 2757,8 км узунликдаги хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ва овулларнинг кўчалари таъмирланди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 115,2 км, Андижон вилоятида – 292,5 км, Бухоро вилоятида – 207,3 км, Жиззах вилоятида – 183,5 км, Қашқадарё вилоятида – 255,6 км, Навоий вилоятида – 107,4 км, Наманган вилоятида – 225 км, Самарқанд вилоятида – 208,7 км, Сирдарё вилоятида – 115,3 км, Сурхондарё вилоятида – 313,2 км, Тошкент вилоятида – 144,8 км, Фарғона вилоятида – 345,6 км, Хоразм вилоятида – 189,4 км ва Тошкент шаҳрида – 54,3 км ички йўл ва кўчаларни шу сафга киритиш мумкин.
Алоҳида қайд этиш лозимки, мазкур иш ҳажми – ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан солиштирганда, 4 баравар зиёдни ташкил этмоқда.
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси
матбуот хизмати