Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Ўзбекистонда 39 минг кмдан ортиқ тупроқ йўл мавжуд. АҚШда ҳам 425 минг км шундай йўл бор – Автомобил йўллари қўмитаси раиси

9361 29 Май, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 100 Kb)


Автомобил йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев Сенатнинг 15-ялпи мажлисида республикадаги мавжуд автомобил йўллари қайта ҳисобланганини ва бугунги кунда 209 минг км автомобил йўли борлиги, шундан қарийб 40 минг километри тупроқ йўл эканини маълум қилди.


"Биз қайтадан ҳисобдан ўтказганимизда 184 минг эмас, 209 минг км йўл борлиги аниқланди.

Шундан 42654 км бизники, қолгани ички хўжалик йўллари ва бошқа йўллар. Бугунги кунда бу йўлнинг 40 минг км.га яқини таъмирланди.

Республикада 39 417 км тупроқ йўл бор, уларни шағаллаштириш ишлари кетяпти.

Босқичма-босқич бутун дунё қилаётган ишни қиляпмиз, АҚШда ҳам 425 минг км тупроқ йўл бор.

Йўллар борасида камчиликларимизни тан оламиз, лекин бизнинг асосий муаммомиз ички хўжалик йўлларига боғлиқ", деди автомобил йўллари қўмитаси раиси. 

 https://kun.uz/news/2021/05/29/ozbekistonda-39-ming-kmdan-ortiq-tuproq-yol-mavjud-aqshda-ham-425-ming-km-shunday-yol-bor-avtomobil-yollari-qomitasi-raisi

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали