Ўзбекистонда илк бор 3 поғонали кўприк қурилиши бошланди
Тошкент шаҳрида Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари туташган ҳудудда Ўзбекистон тарихида илк марта 3 поғонали кўприк қурилиши бошланади.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида Махтумқули, Темур Малик, Паркент кўчалари ва Оҳангарон шоссеси кесишган нуқтада 3 поғонали кўприк қурилади. Унинг остида - Оҳангарон шоссе йўналиши бўйича йўл ўтказувчи туннел, ўртасида - чорраҳа кесишмасини айлана йўл тарзига айлантириш, устида - кўприк қурилиши режалаштирилмоқда.
"Яна битта кўприк бўлади. Бу Тошкент механика заводида ишлаб чиқарилган самолётларни олиб чиқишга мўлжалланган", дейди кўприк қурилиши билан шуғулланаётган фирма вакили.
Қурилиш ишлари аллақачон бошланган. Айни пайтда, қурилиш якунига қадар фойдаланиш учун ёрдамчи йўллар ҳозирланмоқда. Rўприк қурилишининг биринчи босқичи туннелни қазиш билан бошланади, бир вақтнинг ўзида, туннель ўтказилиши назарда тутилган йўл остидаги коммуникациялар четга сурилади.
Қурилиш лойиҳаси ва ишларининг барчаси маҳаллий мутахассислар томонидан тайёрланмоқда. Тошкент шаҳридаги 3 поғонали кўприк 2019 йил фойдаланишга топширилиши кутиляпти.