Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси

12 Апрел, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 108 Kb)

"Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси

Шукуров Акбар Сафарович

Қабул кунлари: Жума 1600 - 1700

Тошкент шаҳар 100000, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси, 68-уй

+998 71 231-90-41


"Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонасининг мақсади ва асосий вазифалари

    Корхонанинг асосий мақсади
  • ўзаро шартномалар асосида автомобиль йўлларининг четларини ободонлаштириш, манзарали кўчатлар экиш, автомобиль йўлларининг атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш хисобланади.
  • Қуйидагилар Корхонанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига қарашли чегарадаги йўл бўйи ҳудудларни саклаш;
  • автомобиль йўлларининг замонавий архитектура-бадиий қурилиши ва ландшафт дизайнини, яшил экин экиш ва суғоришнинг илғор ва ресурсларни тежовчи технологияларини жорий этган ҳолда ишлаб чикиш ва амалда қўллаш;
  • республика худудларида декоратив ўсимликлар кўчатларини етказиб беришга, шу жумладан хориждан декоратив ўсимликларнинг янги навларини олиб келишга ихтисослашган декоратив ўсимликлар кўчатхоналарини ташкил этиш;
  • тегишли автомобиль йўллари худудларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва керакли даражада сақлаш ишларига, зарур ҳолларда ихтисослашган ташкилотларни жалб этиш;
  • йирик шахарларнинг марказий кўчаларига, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга кукаламзорлаштириш ва усимликларни парвариш қилиш бўйича шартномалар асосида хизматлар кўрсатиш ҳамда қонун билан таъқиқланмаган бошқа ишларни бажариш;
  • ўзаро шартномалар асосида автомобиль йўлларининг четларини ободонлаштириш, манзарали кучатлар экиш, автомобиль йулларининг атрофини ободонлаштириш ва кукаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш;
  • кўкаламзорлаштириш объектларига хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш, дарахтлар, буталар, гуллар ва кўкаламзорлаштирилган майдончаларни таъмирлаш хамда улар бўйича зарур агротехника ишларини амалга ошириш;
  • ўзаро шартномалар асосида корхона ва ташкилотларга автомобиль йўлларининг четларини ободонлаштириш, манзарали кўчатлар экиш, автомобиль йўлларининг атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хизматларини кўрсатиш;
  • игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг турларини етиштириш, улардан фойдаланиш хамда уларни сақлаб қолиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, яшил майсаларни етиштириш, уларнинг зараркунандаларига ва касалликларига карши курашишга доир комплекс агротехника тадбирларини, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
  • замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда сунъий суғориш ва фавворалар тизимларидан фойдаланиш;
  • ишлаб чикаришни техникавий ва ашёвий таъминоти, аниқ иш бажарувчини танлаш, иш хаки тўлашни ўрнатилган тартиб ва усулларни кўллаш, ишчи хизматчиларни ижтимоий химоялаш ва ўзини-ўзи бошқариш масалаларини мустақил хал қилиш, шунингдек, атроф-мухитни мухофаза қилиш талабларини бажариш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;
  • Корхона ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиш, меҳнат жамоаларининг ижтимоий хаётини яхшилаш учун шароитлар яратиш;
  • улгуржи, чакана савдо;
  • фойда олиш мақсадида Ўзбекистан Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.
  • Лицензия ёки махсус руҳсат талаб килинадиган фаолият турлари, ўрнатилган тартибда лицензия ёки махсус рухсат олингандан сўнг амалга оширилади.
  • Низомни юклаб олиш (pdf, 4000 kb)

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали