Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Пойтахт йўлларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда

16242 4 Июл, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 1597 Kb)


Тошкент шаҳрининг Давлат дастурига кўра таъмирланиши кўзда тутилган йўл ва кўчаларидан ташқари - кичик ҳалқа йўлининг Шота Руставели кўчасидан "Бодомзор" чорраҳасига қадар бўлган қисми ҳам – лозим бўлган жойларда ирригация лотоклари ўрнатиш ишлари билан биргаликда тўла таъмирланадиган бўлди. 


Бу жараёнда буюртмачи сифатида - "Тошкент шаҳар минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" давлат унитар корхонаси, бош лойиҳачи – "Йўл лойиҳа бюроси" МЧЖ ҳамда бош пудратчи – "Трансйўлқурилиш махсус пудрат" МЧЖ белгиланган. 


Ҳозирги кунда қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Жорий йилнинг ўтган I ярим йиллиги давомида эса пойтахтдаги 53,9 км узунликдаги йўл ва кўчалар таъмирланди. 


Қайд этиш керакки, авваллари ички автомобиль йўллари қурилиши ва таъмири бўйича буюртмачи сифатида - ҳокимликлар ҳузуридаги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси ҳамда ободончилик бошқармалари иштирок этган бўлса, бугунги кунда пойтахтда ҳам, ҳудудларда ҳам бу вазифани - Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сонли қарори билан ташкил этилган Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибидаги Умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекциялари бажармоқда. Бу эса автомобиль йўллари қурилишидаги ягона техник сиёсатни амалга ошириш имконини беради. 

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали