Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Пойтахтимиз йўллари янада обод бўлмоқда

8893 20 Май, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 258 Kb)


Мустақиллик йилларида пойтахтимиз кўрки тубдан ўзгариб, обод ва гўзал шаҳарга айланди. Буни озод халқнинг обод мамлакатда яшашини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг яна бир ёрқин ифодаси десак, муболаға бўлмайди. Барча жабҳаларда бўлгани каби, мустақиллик йилларида йўлсозлик соҳасида амалга ошириб келинаётган ишлар кўлами ҳам фахрланса арзигулик. 

Хусусан, Президентимиз Ислом Каримовнинг 2016 йил 21 январдаги Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ШҲТга раислиги доирасидаги бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳрининг бир қатор автомобиль йўлларида юқори сифатдаги таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва жорий йилнинг бир неча ойи давомида шаҳар кўчаларининг кўркига кўрк қўшувчи йўллар фойдаланишга топшириб келинмоқда. 

Афрасиёб кўчаси (Ш.Рашидов кўчасидан, Нукус кучасига қадар 1,8 км узунликдаги йўл қисми)да асфальтлаш ишлари якунига етди.   

Дўрмон йули кўчаси (Тошкент халқа йўлидан М.Улугбек кўчасига қадар 2,7 км узунликдаги йўл қисми)да асфальтлаш ишлари якунига етди.

Амир Темур кўчаси (4 км узунликдаги йўл қисми)да асфальтлаш ишлари якунига етди.

Мирзо Улугбек кўчаси (2, 8 кмдан ошиқроқ узунликдаги йўл қисми)да асфальтлаш ишлари якунига етди.


Аслида, йўлсозларимиз томонидан амалга оширилаётган бу каби ишлар кўлами ниҳоятда кенг. Улар мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб тайёрланаётган яна бир қатор совғаларда ўз аксини топишига ишончимиз комил.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали