Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Президентнинг йўлларни кўкаламзорлаштиришга доир янги қарори

15694 22 Сентябр, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 101 Kb)


2017 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўлларидаги кўкаламзорлаштириш ва меъморий-ландшафт қурилмалари тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланди. 

Мазкур қарор автомобиль йўлларидаги қурилмаларнинг меъморий-бадиий сифатини тубдан ошириш, Республикамиз автомобиль йўллари бўйларидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини – йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси масалаларининг замонавий талабларига жавоб берган ҳолда, ягона тизимли ва комплекс асосда шакллантириш сифатини тубдан ошириш мақсадида қабул қилинди. 

Қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси қошидаги "Автойўлкўкаламзорлаштириш" корхонаси "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонасига айлантирилди. 

Қабул қилинган қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасига – кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалаларига жавоб берадиган раис ўринбосари лавозими қўшилади ҳамда у бир пайтнинг ўзида "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси директори ҳисобланади. Шунингдек, қўмита таркибида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бошқармаси ҳам ташкил этилади. 

Қарор билан "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонасининг ташкилий тузилмаси ҳамда корхонанинг ҳудудий бўлинмалари намунавий тузилмалари ҳам тасдиқланди. 

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали