Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Қамчиқ довони йўллари таъмирланмоқда

2859 6 Май, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 244 Kb)


Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда Қамчиқ довони оша ўтиладиган йўлларни таърифлаб ўтиришга ҳожат йўқ.


 Ҳатто, бу йўлларга доимий равишда Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (ИЙФУК) томонидан хизмат кўрсатилаётганини довон йўлларидан тез-тез ўтиб турувчи ҳамюртларимиз яхши билади.

Таъкидлаш жоизки, кенг ва равон йўллар, замонавий магистраллар, энг сўнгги технологик ютуқларни ўзида мужассам этган муҳташам кўприклар, ерости йўллари инфратузилманинг таркибий қисми ҳисобланади. Бугун мамлакатимиздаги умумий фойдаланишдаги йўлларнинг асосий қисмини асфальт-бетон қопламали замонавий йўллар ташкил этади. Айниқса, Қамчиқ довонидан ўтган йўл йўлсозларимизнинг жасорати ва маҳоратини намойиш этган улкан бир иншоот, десак асло муболаға бўлмайди.


Кейинги йилларда Қамчиқ довони йўлларига бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Бугун довондан ўтсангиз йўлларнинг равонлигидан, тозалигидан баҳри дилингиз яйрайди. Албатта, бу ишлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Бунда "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК мутасадди ва ишчиларининг хизмати беқиёс. Корхона ишчилари қишнинг қаҳратонида ёки ёзнинг саратонида дейсизми ҳамиша сабот ва матонат, ҳамжиҳатлик билан иш олиб боради.

Довон йўлларининг ҳар қаричи эътибордан четда қолмайди. Қишнинг қорли, қировли кунлари оқибатида музлаган йўллар сифатини йўқотиши табиий. "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан эса мана шу сифат йўқотилишига йўл қўйилмайди. Таъмирталаб йўллар доимий равишда йўлсозлар томонидан соз ҳолатга келтирилади. Айни вақтда ҳам Қамчиқ довонидаги йўлларда "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК йўлсозлари томонидан таъмирлаш ва сақлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Ҳар куни юз мингдан ортиқ кишининг узоғи яқин қилиниб, ўн минглаб тонна юклар манзилига тез ва бехатар етиб боришида корхона ишчиларининг хизмати беқиёс.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Матбуот хизмати


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали