Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Қамчиқ" довонида автотранспорт воситалари ҳаракати тикланади.

3871 28 Ноябр, 2020 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 467 Kb)


    А-373 "М-39 Гулистон-Бўка- Ангрен- Қўқон-Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган 185-285 (108-208) километр  қисмларида Ўзбекистон Гидрометрология хизмати марказининг 28-сонли буйруғига кўра,   2020 йилнинг 28 ноябрь соат 8:00 дан  кучли  шамол ва қор кўчкиси хавфи бўлганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.


    Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-ходимлари томонидан "Қамчиқ" довонининг 185-285 (108-208) километр  қисмларида тезкорлик билан йўл тозалаш ишлари амалга оширилди. Автотранспорт воситаларининг ҳаракати учун тайёр ҳолга келтирилди.



    Ўзбекистон Гидрометрология хизмати марказининг 2020 йил 28 ноябрдаги 29-сонли буйруғига биноан, яъни, кучли шамол ва қор кўчкиси хавфининг камайганлиги боис, А-373 "М-39 Гулистон-Бўка- Ангрен- Қўқон-Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган 185-285 (108-208) километр  қисмларида 2020 йил 28 ноябрь куни соат 11:30 да автотранспорт ҳаракати йўлга қўйилади.    

Автомобиль йўллари қўмитаси

матбуот хизмати


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали