Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

ҚАМЧИҚ ДОВОНИДА ҚОР ЁҒМОҚДА

3035 16 Ноябр, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 599 Kb)


А-373 "М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисми 188-253 км.лар оралиғида қор ёғмоқда.


Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслигини олдини олиш мақсадида туну-кун йўлларга қум-туз аралашмаси сепиш, йўлларни қордан тозалаш ишлари бажарилмоқда.


Ҳозирги вақтда автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Довонда вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушиш ҳолати кузатилмоқда. Йўлларда кўриниш 300 метрни, ҳаво ҳарорати - 4 даража, намлик 66 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги 2-11 м/с. Қамчиқ" довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилиб қоламиз.

Автомобиль йўллари қўмитаси 

Ахборот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали