Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Қамчиқ довонидаги замонавий цементбетон автомобиль йўллари

7112 9 Июн, 2020 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 102 Kb)


Бугунги кунда Автомобиль йўллари қўмитаси Ўзбекистондан ўтувчи халқаро транспорт коридорларида жойлашган автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш Ҳукумат дастурларини амалга ошириш бўйича комплекс ишлар олиб бормоқда.
Жумладан, 2019 йил 21 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Осиё тараққиёт банки иштирокидаги А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 116-190 км қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида иқтисод қилинган маблағлар эвазига ушбу йўлнинг экспериментал тарзда қурилган 173-176 км қисмини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Бунинг натижасида, А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг баланд тоғли довон қисми халқаро стандарт талабларига жавоб берадиган ягона техник параметрларга етказилиб, реконструкция қилиш ишлари якунланади.  
Шу муносабат билан, "Йўл-лойиҳа бюроси" лойиҳа институти томонидан мавжуд йўл қисмини 6 тасмадан иборат (ҳар бир йўналишда 3 тадан тасма) цементбетон қопламали автомобиль йўлига ўтказиш, шу билан бирга қопламанинг юк кўтариш қобилиятини 13 тоннага етказиш ҳамда қатнов қисмининг кунлик ўтказувчанлик қобилиятини бир суткада 40 минг автотранспорт воситаларидан оширишни ҳисобга олган лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилди.
Бугунги кунда, пудратчи "Evrascon" компанияси томонидан қурилиш майдонида кенг кўламли реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилган бўлиб,  цементбетон қопламанинг юқори сифатини таъминлаш мақсадида катта қувватга эга йўл қурилиш техникалари ҳамда Германия ва Корея Республикаларидан халқаро даражадаги малакали мутахассислар жалб қилинган.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида, "Evrascon" компанияси юқори иш сифатини таъминлаш ва ресурсларни тежаш имкониятини берадиган инновацион технологиялар ва маҳаллий материалларни қўллаш орқали эски экспериментал қопламани бузиб олиб, ўрнига янги замонавий цементбетон қопламани қуришни режалаштирган.
Бажариладиган ишлар сифатини таъминлаш мақсадида қурилиш ишлари устидан техник назоратни Корея Республикасининг "Sambo Engineering Co., Ltd." халқаро консалтинг компанияси амалга оширмоқда.
А-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг 173-176 км қисми фойдаланишга топширилгандан сўнг, ушбу йўлнинг баланд тоғли Қамчиқ довонидан ўтувчи 100 км қисмида интеллектуал транспорт тизими (ITS) жорий этилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида транспорт воситалари оқими, об-ҳаво шароити ва йўл ҳаракати хавфсизлигини реал вақт режимида мониторинг қилиш ва бошқариш имконияти яратилади.
Автомобиль йўллари қўмитаси 
Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали