Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Қамчиқавтойўл" хайрия тариқасида қишлоқ мактабларига ўқув жиҳозлари тақдим этди

7903 4 Июн, 2019 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 105 Kb)


Бугунги кунда Президентимизнинг ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларга оид бешта ташаббусига асосан, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш муҳим аҳамият касб этади. Айни дамда ўқувчилар учун зарур билимларни эгаллаши учун шароит яратиш, уларнинг саводхонлигини ошириш ҳамда келажакда ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларида мактаб бошланғич тааълим даргоҳи бўлиб хизмат қилади.

Жорий йилнинг 16 май куни "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Наманган вилояти Поп тумани, Резак қишлоғида жойлашган Поп туман халқ таълими бўлимига қарашли 44-сонли мактабга хайрия тариқасида янги ўқув жиҳозларини улашди. Жумладан, мактаб маъмуриятига 200 дона бадиий китоб, китоблар учун махсус жавонлар, мутолаа қилиш учун стол ва стуллар тақдим этилди. 

Шунингдек, 17 май куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Чет сув қишлоғида жойлашган 21-сонли мактабга ҳам 200 дона бадиий китоб тўплами, махсус жавонлар, фойдаланиш учун стол ва стуллар етказиб берилди. "Қамчиқавтойўл" корхонаси бу каби хайрия тадбирларини йил давомида бошқа таълим муассасалари учун ҳам ўтказишни режалаштирган. 

Кичик бўлса-да, юқоридаги каби эзгу амаллар, ҳомийлик ташаббуслари келажакда фарзандларимизнинг баркамол бўлиб ўсишларида оз бўлса ҳам ҳисса қўшади.

kun.uz

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали