Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

ҚАРОР ВА ИЖРО

2731 6 Май, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 861 Kb)


2021 йилги Инвестиция дастури асосида — Фарғона йўл қурилиш ва таъмирлаш унитар корхонаси томонидан вилоятидаги 4К860а "Охунбобоев темир йўл станциясига кириш" автомобиль йўлининг 3-6 км қисмини реконструкция қилиш ишлари олиб бориш кўзда тутилган эди.


Ушбу объект ўтувчи объект ҳисобланиб реконструкция қилиш ишлари халқаро стандартлар асосида амалга ошириш белгиланган.

2021 йил давомида мазкур объектда 7224,3 млн.сўмлик реконструкция қилиш ишлари бажарилиши лозим. Ҳозирги кунда 1991,3 млн.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.


Айни пайтда мазкур объектда асфалтобетон қопламасини ётқизиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.


Ушбу автомобиль йўлининг фойдаланишга топширилиши натижасида автомобилларнинг ҳаракат жадаллиги ортади ҳамда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланади.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали