Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

ҚИЗИҚИШ БИЛДИРИШ СЎРОВНОМАСИ

1270 18 Март, 2023 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 96 Kb)

ҚИЗИҚИШ БИЛДИРИШ СЎРОВНОМАСИ

 

Мамлакат: Ўзбекистон Республикаси

Лойиҳа: Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида 4Р105 "Дарбанд–Бойсун–Элбаён" автомобиль йўлининг 5-70 км ва 4Р100 "Манғузор–Жарқўрғон–Бандихон–Олтинсой–Денов" автомобиль йўлининг 128-174 км қисмларини реконструкция қилиш

Соҳа: Шартномаларни бошқариш бўйича мутахассис

Пакет рақами: SRRP/ICS/CM

Консультант тури: Индивидуал

Манба: Халқаро

Танлаш усули: Индивидуал консультант танлови

 

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси шартномаларни бошқариш бўйича мутахассис танловини эълон қилади.

Мутахассис ОТБ тартиб ва қоидлараига мувофиқ танлаб олинади.

Мутахассисга қўйилган малака талаблари: Шартномаларни бошқариш бўйича халқаро мутахассис қурилиш муҳандислиги, ҳуқуқшунослик ёки бизнесни бошқариш ёки шунга ўхшаш соҳаларда камида бакалавр даражасига эга бўлиши керак. Мутахассис йирик инфратузилма лойиҳалари учун шартномаларни бошқариш бўйича камида 15 йиллик тажрибага эга бўлиши керак, бунда халқаро донорлар томонидан молиялаштирилган ҳамда FIDIC шартнома шаклларидан фойдаланилган лойиҳалар мақсадга мувофиқ. Лойиҳаларни бошқариш институтидан (PMI) берилган профессионал лойиҳа бошқаруви (PMP) бўйича сертификат ёки шу даражадаги сертификат афзал деб топилади. Шунингдек, МДҲ мамлакатларида иш тажрибаси ва рус ёки маҳаллий тилни билиш афзалдир.

 

Қизиқиш билдирмоқчи бўлган консультантлар хизмат кўрсатиш учун зарур малака ва тегишли тажрибага эга эканликларини кўрсатадиган маълумотларни тақдим этишлари керак.

 

Батафсил маълумот ва техник топшириқни ОТБнинг Консултантларни бошқарув тизимидаги (CMS) Консультант хизматларини жалб қилиш тўғрисидаги хабарнома (CSRN)дан олиш мумкин, шунингдек қизиқиш билдиришномалари ОТБнинг Консултантларни бошқарув тизими www.cms.adb.org орқали 2023 йил 17 апрелга қадар юборилиши лозим.

 

Қўшимча маълумотни қуйида кўрсатилган манзилдан олиш мумкин:

Автомобиль йўллари қўмитаси

Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68

Телефон: (99871) 268-99-68

Электрон манзил: surkhandarya.project@gmail.com

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали