Қизиқиш билдириш тақдим этиш учун сўров
"Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "А-380
"Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 964-1204 км қисмини
реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида Кўчириш бўйича миллий мутахассис ёллаш кўзда тутилган.
Ушбу мутахассис Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш
чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 18 майдаги 249-сон қарорига асосан
Қорақалпоғистон Республикаси худудида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида
фаолият кўрсатади.