Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Қизиқиш Билдириш тақдим этиш учун сўров Ташқи мониторинг бўйича МИЛЛИЙ МУТАХАССИС

1644 22 Апрел, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 92 Kb)

Осиё Тараққиёт Банки иштирокидаги Сурхондарё вилоятидаги 4Р105 "Дарбанд–Бойсун–Элбаён" автомобиль йўлининг 5-70 км қисмини ва  4Р100 "Манғузор – Жарқўрғон – Бандихон – Олтинсой – Денов" автомобиль йўлининг 128-174 км қисмини реконструкция  лойиҳаси доирасида

Мутахассислиги: кўчириш бўйича миллий мутахассис 

Республика Автомобиль йўллари қўмитаси кўчириш бўйича миллий мутахассис танловини ўтказишни эълон қилади.

         Мутахассис Осиё Тараққиёт Банки ва унинг Қарз олувчиси тартиб ва қоидаларига мувофиқ танлаб олинади.

         Мутахассис тегишли профессионал малака ва тажрибага, шу жумладан социология, ижтимоий фанлардан илмий даража ва дипломга эга бўлиши керак. Ер олиш ва кўчириш режаси доирасидаги халқаро лойиҳалар, жумладан, ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар, компенсация тўловларни баҳолаш бўйича тажрибага эга бўлиши шарт. Инглиз, рус ва ўзбек тилларини билиши ва техник топшириқда мавжуд бошқа тегишли талабларга жавоб бериши лозим.  

Батафсил маълумот ва техник топшириқни CSRN орқали csrn.adb.org сайтидан олишингиз мумкин.

Қизиқиш Билдиришлар ОТБнинг CSRN веб-сайтидаги онлайн ариза орқали 2022 йил  22 майга қадар юборилиши лозим.  

Саволлар бўйича қуйидаги манзилга мурожаат этишингиз мумкин:

Мустақиллик шоҳ кўчаси 68, Тошкент, Ўзбекистон.

Кимга: ЛАОГ директорига.

Телефон: (99871) 268-99-68

Эл. манзил: surkhandarya.project@gmail.com

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали