Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Қўқондаги йўллар янгиланади

10590 4 Сентябр, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 566 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 августдаги "2017-2019 йилларда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги 658-сонли қарорига асосан Қўқон шаҳрида янги йўллар қурилади, мавжуд йўл ва кўчалар қайта қурилиб, таъмирланади.


Жумладан, қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг 5-бандига асосан, 

Давлат аҳамиятида бўлган:

- А-373 автомобиль йўлини Қўқон шаҳар айланма йўли билан туташтирувчи йўлнинг 4-9 километрлари оралиғи қайта қурилиши, мазкур йўлни "Фарғона шаҳри айланма йўли" билан туташтирувчи 2,4 км узунликда янги автомобиль йўли қуриш;

Умумий фойдаланувда бўлган:

- А-373 автомобиль йўлининг Қўқон шаҳрига кирадиган қисмидаги 5 км қисмини, 4р-153 "Қўқон ш.-Мингтут қ.-Аэропорт-Сариқўрғон қ." Автомобиль йўлининг 0-3 километрлари оралиғидаги 4 км қисмини тўла таъмирлаш;

Шаҳар кўчалари ҳисобланган:

- Қўқондаги 12 та – умумий узунлиги 23,3 км бўлган марказий кўчаларни қуриш ва қайта қуриш, 65 та маҳалланинг 30 км ички кўчаларида таъмирлаш ишларини амалга ошириш, шунингдек, Муқимий шаҳарчасининг 24 км марказий ва ички кўчаларини таъмирлаш ҳамда бошқа тадбирлар кўзда тутилган.


Бундан ташқари, 2017-2019 йиллар мобайнида шаҳардаги таъмирланадиган 21 та кўчада умумий қиймати 624 миллион сўмга тенг бўлган замонавий бекатлар қуриш ҳам кўзда тутилган.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали