Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Қўйлиқ кўприклар темирбетон қурилмалар тажриба заводи" унитар корхонаси

27 Феврал, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 104 Kb)

"Қўйлиқ кўприклар темирбетон қурилмалар тажриба заводи" унитар корхонаси

Жаббоп берганов Алишер Мамадиёривич
 Шагазатов Боходир Хабибуллаевич
Қабул кунлари: Чоршанба соат 15:00-16:00

Тошкент шахар, 100146, Хамза тумани, Қурувчилар кўчаси 12-уй

(0 371) 144-68-50

(0 371) 280-06-44


"Қўйлиқ кўприклар темирбетон қурилмалар тажриба заводи" унитар корхонасининг функционал вазифалари

  • йўл қурилиш ишларига янги, замонавий техника ва технологиялар қўллаш орқали рақобатбардош, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш;
  • темир-бетон, товар-бетон ва норуда маҳсулотларини ҳамда метал қурилмалар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • автотранспорт, темир йўл транспорти ва бошқа транспорт воситалари билан юк ташиш хизматларини кўрсатиш;
  • ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни ўзаро тузилган шартномалар асосида мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилотларга ва фуқароларга реализация қилиш;
  • ишлаб чикаришга илғор тажриба, янги техника, технология ва самарали йўл-курилиш материаллари, меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш сохасидаги илғор тажрибаларни тадбиқ этиш;
  • ишлаб чиқаришни техникавий ва ашёвий таъминоти, аниқ иш бажарувчини танлаш, иш хақи тўлашни ўрнатилган тартиб ва усулларни қўллаш, ишчи хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш ва ўз-ўзини бошқариш масалаларини мустақил ҳал қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини бажариш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;
  • иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • темир йўл хизматларини, шу жумладан темир йўл юк ҳовлиси хизматларини кўрсатиш;
  • автомобиль транспортида йўловчи ташиш;
  • норуда маҳсулотларини қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш;
  • ўзаро пудрат шартномалари бўйича бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга иш бажариш, хизматлар кўрсатиш;
  • Корхона ишлаб чикариш имкониятларидан самарали фойдаланиш, меҳнат жамоаларининг ижтимоий хаётини яхшилаш учун шароитлар яратиш;
  • улгуржи, чакана савдо;
  • турли соҳаларда хақ эвазига хизмат кўрсатиш;
  • фойда олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.
Низомни юклаб олиш (pdf, 252 kb)

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали