Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Қурилишни техник назорат қилиш бўйича консалтинг хизматларига Қизиқиш Билдиришни (ҚБ) тақдим этиш учун эълон

2902 31 Август, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 94 Kb)

Лойиҳа сони

53312-001-UZB

Лойиҳа номи

4Р105 "Дарбанд – Бойсун – Элбаён" автомобиль йўлининг 5 – 70 км қисмини ва 4Р100 "Манғузор – Жарқўрғон – Бандихон – Олтинсой – Денов" автомобиль йўлининг 128 – 174 км қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси (National Road Development Project)

Топшириқнинг номи

Қурилишни техник назорат қилиш бўйича Консультант

Лойиҳа жйолашган давлат

Ўзбекистон Республикаси

 

Ўзбекистон Республикаси томонидан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилоятининг 106,4 км узунликдаги 4Р105 "Дарбанд – Бойсун – Элбаён" автомобиль йўлининг 5 - 70 км қисмини ва 4Р100 "Манғузор – Жарқўрғон – Бандихон – Олтинсой – Денов" автомобиль йўлининг 128 - 174 км қисмини цемент-бетон қопламали йўлга ўтказган ҳолда реконструкция қилиш лойиҳасини молиялаштириш сўралган. Ушбу маблағнинг бир қисми қурилишни техник назорат қилиш консультант шартномаси тўловларига йўналтирилади.

Консалтинг хизматлари ("Хизматлар") қурилишни техник назорат қилишни ўз ичига олади. Консалтинг хизматлари лойиҳанинг ишчи ҳужжатларини кўриб чиқиш ва якуний "қурилиш учун берилган" чизмаларни текшириш, сифат ва миқдор бўйича, қурилиш шартномалари бўйича барча ишларни назорат қилиш ва сертификатлашни ўз ичига олади, ҳамда хизматлар қурилиш шартномалари бўйича бошқарув ва фойда, хизматлар мониторинги ва баҳолашни 30 календарь ой давомида ва 24 календарь ой давомида (ходимлар сони қисқартилиган ҳолда) қурилишга берилган кафолат даврида тақдим этилиши кўзда тутилган.

            Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ОТБга аъзо давлатлардан бўлган консалтинг фирмаларни ("Консультантлар") қурилиш ишларини техник назорат қилиш бўйича хизматларни кўрсатишга қизиқиш билдиришни тақдим этишга таклиф қилади. Қизиқиш билдирадиган Консультантлар хизматларни бажариш учун зарур малакага ва тегишли тажрибага эга эканликларини кўрсатувчи маълумотларни тақдим этишлари лозим.

             Хизматлар ҳақида батафсил маълумот ОТБнинг CSRN (www.csrn.adb.org) сайтига илова қилинган Техник топшириқда берилган.

Батафсил маълумотлар (.pdf форматида юклаб олиш)

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали