Қутлов!
Ҳаммамизга маълумки, яқиндагина Ўзбекистон Республикаси Президенти Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Фармонни имзолаган эди.
Қабул қилинган мазкур фармонга асосан Автомобиль йўллари соҳасида кўп йиллар давомида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ишчи-хизматчилар ҳам юксак давлат мукофотларига сазовар бўлишди.
Булар,
Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармаси, Чимбой туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси Саймбетов Пердебай Жумамуратович – "Меҳнат шуҳрати" ордени билан;
Хоразм вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси, Шовот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси Аширов Курол Сапарбаёвич - "Содиқ хизматлари учун" медали билан;
Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси, Ангор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси Ачилдиев Мустафақул Жўраевич - "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.
Азиз ҳамкасблар! Сизлар эришган ушбу ютуқлар бутун йўл соҳасида хизмат қилиб келаётган барча-барчани қувонтиргани табиий ҳолдир.
Сиздай юксак давлат мукофотига сазовор бўлган ҳамкасбларни соҳада хизмат қилаётган барча йўлсозлар номидан муборакбод этган ҳолда оилавий бахт, узоқ-умр, соғлиқ-саломатлик ҳамда келгусидаги фаолиятингизга омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Яна бир бор юксак давлат мукофотлари муборак бўлсин!
Автомобиль йўллари қўмитаси
жамоаси