Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Равон йўллар учун замонавий техникалар

43279 24 Ноябр, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 1348 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартда қабул қилинган "2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2313-сонли қарорида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш мақсадлари 2015 йилдан 2019 йилга қадар жами 993 дона жихозлар ва йўл-қурилиш техникаларини харид қилиш; 28 жамланмада асфальт-бетон, цемент-бетон заводлари, бетон қориштириш ускуналари, тош майдалаш ва саралаш линиялари ҳамда бошқа техникаларни харид қилиш, шу йўл билан ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш ишларини амалга ошириш белгилаб берилган  эди.


Мазкур қарор ижроси юзасидан, шунингдек, "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси тизимидаги корхоналарнинг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича жорий 2016 йилнинг шу даврига қадар тизимдаги корхоналар ва ташкилотлар томонидан жами 91 дона замонавий йўл қурилиш техникалари харид қилинди.

Компаниянинг автомобиллар йўлларидан фойдаланишни транспорт, механизация ва техник таъминлаш бошқармаси бош мутахассиси О.Жуманиёзовнинг хабар беришича, юқоридаги – Республика Йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан олинаётган техникалардан ташқари, корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан ҳам 20 дан ортиқ техникалар ҳамда 2 та асфальт-бетон қориштириш ускуналари сотиб олинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, харид қилинган техникаларнинг аксарияти хорижда эмас, Ўзбекистондаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган махсус йўл қурилиш техникалари ҳисобланади. 

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали