Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Самарқанддан Навоийгача бўлган автомобил йўллари таъмирланди

13193 22 Май, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 124 Kb)


Яқин пайтгача Самарқанд шаҳри орқали Навоий, Бухоро ёки Урганчга автомобилда йўл олган ҳайдовчи ва йўловчилар айнан Самарқанд ва Навоий шаҳарлари ўртасидаги автомобил йўлининг сифатига эътироз билдиришар, йўл аҳволи ҳақли эътирозларга сабаб бўларди. Бугунги кунда айнан шу йўллар таъмирланди.

Гап шундаки, "Ўзавтойўл" ДАК тизимидаги Самарқанд халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси томонидан 2015 йилнинг 25 апрелидан то 20 майига қадар халкаро аҳамиятдаги М-39 "Алмати-Бишкек-Тошкент-Термиз" автомобил йўлининг 1037-1135 километрлари оралиғида, М-37 "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобил йўлининг 0-147 километрларида ва М-37а "Самарканд ҳалка юли" автомобил юлининг 33-46 километрларида жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилди. Бу эса Самарқанд вилоятининг Булунғур, Жомбой, Ургут, Самарқанд, Оқдарё, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай ва Пахтачи туманлари ҳамда Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларидан ўтган ҳудудларга тўғри келади.

Бу ишларга 1,8 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

"Асосий мақсадимиз - автомобил йўлларининг ҳолатидан келиб чикиб, йўлнинг қатнов қисмини яхшилаш, автомобиллар ҳаракатини тўхтовсиз ташкил этиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва юртдошларимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган камчиликларни бартараф этиш эди, - дейди корхона директори Феруз Ёқубов. Бунинг учун биринчи навбатда йўлнинг қатнов қисмини яхшилаб, қопламани ҳар хил чиқиндилардан тозалаш, қиш мавсумидан кейин пайдо бўлган чуқурларни ямаш, темир-бетон тўсиқларни янгилаш, ободонлаштириш, эскирган йўл белгиларини янгисига алмаштириш каби ва бошқа ишлар амалга оширилди".

Корхона раҳбарининг айтишича, ҳозирги кунда йўл-таъмирлаш ишлари 4Р-46 "Самарқанд ш.-Жума ш.-Каттақўргон ш" автомобил йўлининг 0-49 километрлари оралигида, яъни Самарқанддан Каттақўрғонга Жума шаҳри орқали бориладиган йўлда ҳам давом эттирилмоқда. Бу йўлнинг қатнов қисмидаги бузилишлар ва чуқурчалар таъмирланди. Айни пайтда эса эскирган йўл белгиларни алмаштириш ва янгиларини ўрнатиш йўл элементларини оҳаклаш ва ранглаш ишлари тугатилмоқда.

Дарвоқе, таъмирлаш ишлари Самарқандни Шаҳрисабз билан боғлайдиган Тахти Қорача довонидаги 20 км йўлда ҳам ўтказилмоқда. Бугунга қадар довонда 3000 тоннадан ортиқ асфалт-бетон қопламаси ётқизилди. Кўчкилар натижасида тўпланиб қолган 5000 метр кубдан ортиқрок тоғ жинслари олиб ташланди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, йўлсозлар томонидан автомобил йўлларини таъмирлаш ва янгиларини қуриш ишлари Республикамизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали