Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Шавкат Мирзиёев Душанбега жўнаб кетди

6182 27 Сентябр, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 98 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 27 сентябрь куни Тожикистонга жўнаб кетди.

Саммит кун тартибидан турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва истиқболларига доир кенг кўламли масалалар ўрин олган. 

Шунингдек, давлат раҳбарлари 2019 йилда Ҳамдўстликка раислик қиладиган мамлакат, Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш жойи ва муддатини белгилаш масалаларини кўриб чиқади, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашади. 

Ўзбекистон Президентининг ташрифи доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган. 

ЎзА

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали