Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Шавкат Мирзиёев Пекинга келди

4762 24 Апрел, 2019 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 103 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Пекинга келди.

"Шоуду" халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Хитой расмий шахслари кутиб олди.

Биринчи "Бир макон, бир йўл" халқаро форуми 2017 йилда ўтказилган, унда ҳам давлатимиз раҳбари қатнашган эди. Бу галги саммитда 40 дан зиёд мамлакат, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Анжуман кун тартибидан минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ муддатли тараққиётнинг янги манбаларини излаб топиш борасидаги шерикликни фаоллаштириш, "яшил" иқтисодиёт ва инновацияларни илгари суриш, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.

Форумнинг асосий тадбирлари эртага, 25 апрель куни бошланади.

Президент Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпин, қатор давлатлар ва халқаро молиявий институтлар, шунингдек, Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

ЎзА

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали